Жорий йилнинг 6 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Юнусобод туман бўлинмаси, туман Маданият бўлими ҳамда Ўзбекистон тарихи давлат музейи билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси давлат Конституцияси қабул қилинган куннинг 27 йиллиги ва Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган куннинг 28 йиллиги муносабати билан “Конституция – менинг тақдиримда” шиори остида маънавий-маърифий ва маданий тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти Одина Нарзуллаева иштирок этди.