Янгиликлар

Конституциямизнинг қутлуғ байрами муборак!
Сана: 07.12.2019
Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган ҳуқуқий ҳужжатдир. Яратилаётган бошқа қонунлар конституциявий меъёрларга асосланади, меъёрий ҳужжатлар ҳам шу асосда ишлаб чиқилади.
Бош қомусимизда жамият ва давлат, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тузилиши ҳамда фаолиятининг асосий принциплари, уларнинг ваколатлари, фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва бурчлари, жамият ва шахс ўртасидаги муносабатлар белгилаб берилганлиги билан ҳам янада аҳамиятлидир.
Яна бир бор барчамизга Конституциямизнинг қутлуғ байрами муборак бўлсин!