Бугун, 3 декабрь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ижодкорлари 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги "Саховат" интернат уйига концерт дастури билан ташриф буюришди.
Мазкур тадбирда ижодкорларимиз устоз санъаткорлар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳмонали Салимов ва Муҳаббат Сотволдиева томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага юқори кайфият бағишлади.