Янгиликлар

Эҳтиром.
Сана: 07.09.2021

   Куни кеча юртимиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларида янги ўқув йилининг биринчи қўнғироқлари чалинди. 

 
Шу жумладан Наманган вилояти Чуст туманидаги 1-сонли умумтаълим мактаби ҳам Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Мирза Азизов номи остида ўқувчиларни ўз бағрига олди.
 
Тантанали тадбирда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг ижодкорлари Нурбек Маматов, Равшан Дадажонов, Обид Аҳмедов, Мақсуд Саидов ҳамда устоз санъаткорнинг оила аъзолари ҳам иштирок этишди ва ўқувчиларни янги ўқув йили билан қутлаб, гўзал Чустнинг фахри ҳисобланган, ҳаётини касбига бағишлаган жонкуяр, халқ эҳтиромига сазовор бўлган Мирза Азизовнинг издошлари чиқишини тилаб қолишди.