Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3898 сонли “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 8 ноябрь куни 77692 ва 63664 - ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчилари билан “Ҳарбий хизматчиларни маънавий юксалтиришда “Мусиқали театрнинг роли” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда элимиз суйган санъаткорлар Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекчанов ва маҳоратли актриса, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси Маъсуда Отажоновалар иштирок этишди.