Янги саҳна асари...
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида "Машраб" (муаллиф: Н.Қобул, режиссёр: Б.Назаров, мусиқа: Ф.Олимов, рассом: Ж.Раҳимов) мусиқали спектаклининг жамоатчилик кўриги ўтказилди.
Жамоат кўригида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов ҳамда Театр Арбоблари уюшмаси мутахассислари томонидан спектаклнинг ютуқ ва камчиликлари айтилиб, тузатишларни инобатга олган ҳолда премьерага рухсат берилди.
Театр жамоасини янги саҳна асари билан қутлаймиз!