Куни кеча, пойтахтимиздаги Абдулла Қодирий уй-музейида ўзбек романчилигининг асосчиси, севимли адибимиз таваллудининг 128 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ижодкорлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Носирова ва маҳоратли актриса Гулноза Саидовалар иштирок этишиб Абдулла Қодирийнинг ҳаёти ва ижодини ёдга олишди.