Тантанали тадбир...
Бугун, пойтахтимиздаги “Адиблар хиёбони”да улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекчанов ҳамда устоз санъаткор Меҳмонали Салимовлар тадбир иштирокчилари сифатида Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, ҳурмат бажо келтирдилар.