Хотира ва қадрлаш куни...
Жорий йилнинг 6 май куни Тошкент шаҳридаги “Ғалаба боғи” – ёдгорлик мажмуасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ғафур Ғулом НМИУ ҳамкорликда Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан “Уруш номинг ўчсин жаҳонда” шиори остида ҳамда “Уруш кўрган адиблар” рукнида нашр этилган китобларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан сермаҳсул ижод қилган, уруш кўрган, жанггоҳларда бевосита ўзи иштирок этган адибларнинг уруш мавзусига оид китоблари жамланиб ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан «Уруш кўрган адиблар» рукни остида нашр этилди.
Тақдимотда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрнинг устоз санъаткори Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби - Турғун Бекназаров ҳам иштирок этди. Ўзининг ҳазил мутойибалари ва куйлаган қўшиқлари билан даврага кўтарингки руҳ, файз киритди.