Таваллуд кун...
Бугун, 4 июнь театримизнинг устоз санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти Наима Пўлатованинг таваллуд кунлари!
Жамоамиз номидан Сизга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, оилавий тинчлик ва ижодий ютуқлар тилаймиз!
Маълумот учун, Наима Пўлатова 1939 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1963 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини битирган.
Устоз санъаткор ўз ижодий фаолияти давомида “Равшан ва Зулхумор”да Зулхумор, “Фарҳод ва Ширин”да Ширин, “Мавлоно Муқимий”да Офарин, “Жон қизлар” да Ойсулув, “Нурхон”да Нурхон, “Момо Ер”да Алиман, “Зеби-зебона” да Зеби, “Навоий Астрободда”да Гулруҳ, “Девона”да Жамила, “Қизил дуррали нозик-ниҳолим”да Асал, “Хонума хоним”да Хонима ва яна кўплаб спектаклларда ўзига хос роллар яратган. Шунингдек, Наима Пўлатова “Келинлар қўзғолони”, “Тўйлар муборак”, “Ўзга муҳаббат”, “Анвар ва Раъно”, “Ота”, “Ҳижрон” бадиий фильмлари орқали ҳам мухлислар қалбидан алоҳида жой олган.