Бугун, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг таътил олди якуний йиғилиши бўлиб ўтди. Мавсум давомида амалга оширилган ижодий ишлар сарҳисоб этилди, кейингилари режага киритилди. Республикамиз бўйлаб қатор тарғибот ва давлат тадбирларида фаол иштирок этган устоз санъаткорлар ва ижодкорлар, мавсум давомида қўйилган янги асарлар иштирокчиларига театр раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов томонидан миннатдорчилик билдирилди. Шунингдек, театр раҳбарияти ва касаба уюшмаси бошчилигида устоз санъаткорлар Наима Пўлатова, Меҳмонали Салимов, Гулчеҳра Носирова шу куни таваллуд айёмини нишонлаётган устоз санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекчоновни қутлашиб, эсдалик совғаларини тақдим этишди.Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри жамоаси 84- мавсумни якунлаб, меҳнат таътилига кузатилди.