Жорий йилнинг 7 август куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг устоз санъаткори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, ҳамда олим ва шоирлар, эл ардоғидаги санъаткорлар билан биргаликда “Чирчиқ” дала ўқув майдонида Ватан ҳимоячилари билан ўтказилган учрашувга ташриф буюрдилар.