НУРОНИЙЛАР МУҚИМИЙ ТЕАТРИДА ҚАЙТАР ДУНЁНИ КЎРИШДИ...
Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган нуронийлар Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг "Қайтар дунё" спектаклига тушишди.
Спектаклни маҳоратли актёр ва актрисалар ижро этишди. Спектакл сўнггида тўрт фарзанднинг отаси йиғлади. Ҳаттоки томошабинни ҳам йиғлатди. Нега?
Негалигини театрга тушсангиз, албатта, билиб оласиз.
Хонбиби ҲИММАТ қизи, журналист