Жорий йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси кенгаши ҳамкорлигида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан “Қомусимиз - фаровон хаётимиз кафолотидир” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбир давомида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёрлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров ва Равшан Дадажонов ўзларининг бадиий чиқишлари билан иштирок этишди.