Янгиликлар

“ВАТАНИМ МАДҲИЯСИ ФАХРИМ - ҒУРУРИМ”
Сана: 11.12.2019
Жорий йилнинг 10 декабрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси қабул қилинганининг 27 йиллиги байрами муносабати билан “ВАТАНИМ МАДҲИЯСИ ФАХРИМ - ҒУРУРИМ” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда сўз олган  Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр директори, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов, - “Давлат мадҳияси бу – юракдан отилиб чиқаётган ғурур, ифтихор туйғусидир! Озодлик, эркнинг, бу йўлда курашган аждодларимизнинг қўшиғи билан ҳар тонгни қарши олиш кишида шукроналик туйғусини уйғотади. Мен ҳам Ўзбекистоннинг оддий бир фуқаросиман, мадҳиямизга давлатимиз белгиси сифатида қарайман. У янграганда ҳамма қатори ўрнимдан туриб, ғурур билан эшитаман, қалбим чексиз ифтихорга тўлади, - дейди. Шунингдек тадбирда иштирок этган институт ўқитувчи ва талабалари мадҳиямизда ифодаланган маъно ва мазмун ҳақида маълумотлар билдиришди.