Янгиликлар

Бош режиссёр тайинланди
Сана: 11.09.2019

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон  давлат мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги вакиллари ва театр жамоаси иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи  ўринбосари Озодбек Назарбеков йиғилишни очиб, Муқимий театрининг бугун бўлиб ўтадиган 81- мавсуми билан муборакбод этди.

Шундан сўнг, Муқимий номидаги Ўзбекистон  давлат мусиқали театрига бош режиссёр этиб Ҳайдарали Қосимов тайинланганлигини расман эълон қилди. Ҳайдарали Қосимов ҳозирги кунга қадар А.Навоий номидаги давлат академик катта театрида саҳналаштирувчи режиссёр вазифасида ишлаб келган. Шунингдек, Республика  миқёсида  ўтказиладиган  Мустақиллик, Наврўз кунларига бағишланган умумхалқ байрамлари ва бошқа оммавий–маънавий тадбирларнинг бош режиссёр ва режиссёр вазифаларини бажарган.

Йиғилиш сўнггида Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўлинмаси томонидан театр директори М.Азизов ва бир гуруҳ ходимлар Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида жойларда ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда фаол иштироки учун ташаккурномалар билан тақдирланди.