86- мавсуми байрамона кайфиятда бошланди.
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг 86- мавсуми байрамона кайфиятда бошланди.
Театр биноси олдида ишга тушган фаввора, карнай-сурнай садолари ўзгача кайфият бағишлади.
Меҳмонларни театр маъмурияти ва ижодий жамоаси янги мавсум билан табриклашиб, мухлисларни яна театрда кўрганларидан шод эканликларини айтишди.
Шундан сўнг драматург – Қўчқор Норқобилнинг асари асосида режиссёр – Достон Ҳақбердиев томонидан саҳналаштирилган "Осмон ҳамма гапни эшитади" спектакли намойиш этилди.