





Бугун Республика Маънавият ва маърифат марказида Ватанимиз Мустақиллигининг 33 йиллик байрами муносабати билан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов "Маънавият фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Устоз санъаткоримизни мукофот билан муборакбод этиб, келгуси ижодларида зафарлар тилаймиз.
...
Ҳафта меҳмони – Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг истеъдодли ижодкори Арофат Эргашева билан суҳбат
“Бекажон” газетаси 2024 йил, 29 август, 35-сон.
...
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг устоз санъаткорлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Меҳмонали Салимов ҳамда Турғун Бекназаров иштирок этаётган Бухоро ва Навоий вилоятининг бир қатор туманлари, маҳалла ва қишлоқларида “Маънавият фестивали" доираси остида маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашув ва концерт дастурлари бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилнинг 24-25 август кунлари - Умумхалқ ҳайрия ҳашари муносабати билан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри жамоаси эрталабданоқ ҳашар ишларига бел боғлашди. Театримиз ҳудуди бўйлаб ободонлаштириш, тозалаш ишлари олиб борилди.
Жорий йилнинг 24-25 август кунлари - Умумхалқ ҳайрия ҳашари муносабати билан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри жамоаси эрталабданоқ ҳашар ишларига бел боғлашди. Театримиз ...