Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг олти нафар ижодкорлари "Маданият ва санъат фидокори" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Байрам шукуҳи ила ўтган тақдирлаш маросимида Маданият ва туризм вазир ўринбосари Баҳодир Аҳмедов томонидан театримизда кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган ижодкорларимиз Меҳри Бекжанова, Муҳаббат Сотволдиева, Умид Шодмонов, Гуласал Раҳмонова, Расулхон Қодирхонов ҳамда бош рассом Жалолиддин Раҳимовларга мукофотлар топширилди.
МУКОФОТЛАР МУБОРАК БЎЛСИН!!!