Бугун, 10 май санасида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига "Театрлар ойлиги" доирасида Миробод туманига қарашли 110 ва 218 ихтисослаштирилган давлат умум таълим мактабининг юқори синф ўқувчилари ва устозлари ташриф буюришиб, театрнинг ташриф қоғози дея томошабинлар олқишига сазовор бўлиб келаётган “Отабек ва Кумушбиби” спектаклини томоша қилишди.