Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри жамоаси 2019 йил 11 сентябрда 81- мавсумини тантанали равишда очди. Мавсумни Ўзбекистон Республикаси Театр Арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов очиб берди. Ё.Аҳмедов Муқимий театри хақида илиқ фикрларини билдириб, ижодкорларни 81-мавсум билан қутлади.
Театр жамоаси томонидан тайёрланган концерт дастури мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Театр репертуаридан ўрин эгаллаган драматург Холиқ Хурсандов қаламига мансуб, Баҳодир Назаров томонидан саҳналаштирилган “Тўмарис” спектакли томошабинлар ҳукмига ҳавола этилди.