11 ноябрь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрида Ўзбекистон халқ ёзувчиси, атоқли адиб Одил Ёқубов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган адабий-маърифий хотира кечаси бўлиб ўтди.
Кеча давомида адибнинг сермазмун ҳаёти, бой ижодий мероси, ўзбек адабиёти ва миллий маънавиятимиз ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси ёдга олинди.