Муқимий театри ижодкорлари Ўзбекистон давлат драма театрида...
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг бир гуруҳ ижодкорлари жорий йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон давлат драма театрида намойиш этилган "Ромео ва Жульетта" спектакль премьерасига ташриф буюришди.
Премьера олди ижодкорларимиз ва Ўзбекистон давлат драма театри ижодкорлари ўртасида ўзаро ижодий тажриба алмашиш, театрлараро маданий тадбирларда доимий иштирок этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Спектаклдан сўнг устоз санъаткор Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров сўзга чиқиб, бош режиссёр Олимжон Салимов ва ижодкорларни янги ва муваффақиятли асар билан қизғин қутлаб, самимий тилакларни билдирди.