Янгиликлар

Mаънавий-маърифий тадбир...
Сана: 13.02.2026

   Бугун, 13 февраль санасида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри ижодкорлари — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хамид Тўхтаев ҳамда маҳоратли ижодкор Фарҳод Қурбонов Давлат сиёсати ва бошқарув академиясида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда иштирок этдилар.

Тадбир буюк мутафаккирларимиз — Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланиб, “Икки даҳонинг бир нафаси: Навоий ва Бобур” мавзусида ташкил этилди.
 
Учрашув давомида алломаларимиз меросининг маънавий-тарбиявий аҳамияти, уларнинг адабиёт ва давлатчилик тарихидаги беқиёс ўрни ҳақида атрофлича фикр алмашилди. Ижодкорларимизнинг чиқишлари тадбирга алоҳида мазмун ва руҳ бағишлаб, иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.