Янгиликлар

Янги саҳна асари...
Сана: 14.06.2021

  Бугун, 14 июнь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида "Бахши" (муаллиф: Н.Шодмонов, режиссёр: Д.Ҳақбердиев, мусиқа: О.Комилжонов, рассом: М.Холиқов) мусиқали драма спектаклининг жамоатчилик кўриги ўтказилди.

Кўрикда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Театр ва цирк санъатини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси Турсуной Файзуллаева, драматург  Хайитмат Расул, Маъмуржон Умаровлар сўзга чиқиб саҳналаштирувчи режиссёр Достон Ҳақбердиев томонидан саҳнага қўйилган мазкур спектаклни юксак даражада эканлигини эътироф қилишиб, ўзбек театрларининг пешқадами бўлган Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг миллий қадриятларимиз, гўзал урф-одатларимиз тарғиботи сифатида халқаро фестивалларда ҳам иштирок этиш мумкин дея баҳоладилар.

 
Театр жамоасини ва ушбу спектакл ижодкорларини янги асар билан муборакбод этамиз!