Турк киноижодкорлари Маданият ва туризм вазирлиги билан ҳамкорликда суратга олинаётган Қомусий олим, ўрта асрнинг буюк даҳоларидан бири бўлган Абу Райҳон Берунийнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган хужжатли фильмда Муқимий театри ижодкорлари Дилором Абдуалимова, Хайрулла Вахобов ва Музаффар Хамидовлар иштирок этишмоқда. Суратга олиш жараёнлари Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари бўлмиш Хива ва Бухорода бўлиб ўтмоқда.