Жорий йилнинг 16 январь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари ташриф буюришди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндошиб, Қуролли Кучлар тизимида маънавий – маърифий ишлар самарадорлигини оширишга ўз ҳиссасини муносиб равишда қўшиб келаётган Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Театримиз жамоаси билан биргаликда раҳбаримиз Мирза Азизовни бу ютуғи билан қизғин табриклаб қоламиз!