Бугун, 15 февраль “Халқаро Саратон билан касалланган болалар куни” муносабати билан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр жамоаси пойтахтимизда жойлашган Болалар миллий тиббиёт марказининг гематология ва онкология бўлимида хайрия тадбири ўтказди. Ижодкорларимиз томонидан турли хил эртак қаҳрамонлари акс этган саҳна кўринишлари ҳамда концерт дастури намойиш этилди. Расулхон Қодирхонов томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар болажонлар ва уларнинг ота-оналарига ўзгача кайфият бағишлади. Эртак давомида болалар қаҳрамонлар билан жонли мулоқотда бўлишди, биргаликда рақсларга тушишди.