Жорий йилнинг 14, 15, 16 май кунлари - Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” номли фестивал бўлиб ўтди.
Фестивал доирасида карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда турли кўнгилочар шоу-дастурлар, интеллектуал ўйинлар, шунингек, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, кам таъминланган, эҳтиёжманд оила фарзандларидан иборат 50 нафар бола учун “Суннат тўйи” акцияси ўтказилди.