Жорий йилнинг 13 май куни Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театрининг устоз санъаткори “Меҳнат шуҳрат ордени” соҳибаси Маъсуда Отажонова, актриса Гулноза Саидова, бугун кўплаб шеърият мухлисларининг қалбига чиройли шеърий мисралари билан кириб бораётган шоира Малика Салимова ҳамда журналист Холида Қобуловалар билан Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги 18-умумтаълим мактабида, шунингдек маҳоратли актёр Равшан Дадажонов “Қодирхон” сериали ижодкорлари билан Наманган вилояти Чуст шаҳридаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактабида ижодий учрашув бўлиб ўтди.