Ижодкорларимиз Қашқадарёда...
Айни кунларда маънавият, санъат байрами Қашқадарё вилоятининг барча туман, шаҳарларида давом этмоқда.
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг “Инсон қадри учун!” шиори остида тарғибот тадбирларининг иккинчи босқич аъзолари вилоятнинг Ғузор ва Қамаши туманларида бўлишиб аҳоли билан учрашувлар ташкил этишмоқда.
Самимият акс этган бу дийдорлашувларда устоз санъаткорлар Норпошша Хасанова, Тоҳир Раҳимов ҳамда маҳоратли ижодкорларимиз Қобил Умиров, Музаффар Хамидовлар ўз чиқишлари билан воҳаликларга байрамона кайфият улашишмоқда.