Янгиликлар

Қашқадарёда тарғибот тадбирларининг биринчи босқичи ниҳояланди...
Сана: 10.05.2022

   Қашқадарёда тарғибот тадбирларининг биринчи босқичи ниҳояланди

 
Жорий йилнинг 5 май санасидан бошлаб Республикамизнинг эл ардоғидаги таниқли инсонларидан иборат 200 кишилик “карвон”нинг Қашқадарё вилоятига уюштирган сафарининг биринчи босқичи кеча ўз ниҳоясига етди. 
 
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг бир гуруҳ ижодкорлари ўтган беш кун давомида вилоятнинг ҳар бир туманларида бўлишиб ўзларининг ижодлари билан Қашқадарё аҳлига хуш кайфият улашишди. 
 
Эслатиб ўтамиз, бугун 10 май санасидан бошлаб воҳада давом этаётган “Инсон қадри учун!” шиори остида тарғибот тадбирларининг иккинчи босқичида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг ижодкорлари Норпошша Хасанова, Тоҳир Раҳимов, Муқаддас Мамадалиева, Қобил Умиров ва Музаффар Хамидовлар иштирок этишади.