Жорий йилнинг 15 июнь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ижодкорлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳмонали Салимов “Маънавият фестивали” доирасида Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Носирова ва маҳоратли актёр Қобил Умиров Тошкент шаҳрида, Гулноза Саидова, Бахтиёр Аҳмедов ва Нигора Шержоновалар Тошкент вилояти Янгийўл тумани 83 384-сонли ҳарбий кисмда бўлиб ўтган маданий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этишди.