Янги саҳна асари...
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида "Ҳалима" (муаллиф: Ғ. Зафарий, режиссёр: Р. Уснатов мусиқа: Н.Халилов, рассом: Ҳ.Қамбаров) мусиқали спектаклининг жамоатчилик кўриги ўтказилди.
Жамоат кўригида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирининг ўринбосари Баҳодир Аҳмедов ҳамда Театр Арбоблари уюшмаси мутахассислари томонидан спектаклнинг ютуқ ва камчиликлари айтилиб, тузатишларни инобатга олган ҳолда премьерага рухсат берилди.
Театр жамоасини янги саҳна асари билан қутлаймиз!