Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-4386-сонли қарори ҳамда 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 16 август куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Юнусобод туман бўлинмаси томонидан 1-шаҳар болалар клиник шифохонаси шифокорлари иштирокида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.