Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618- сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 15 август куни Тошкент вилояти Чиноз тумани 5-сонли алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож қиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатида “Дўстингни сафга қайтар” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда элимиз суйган санъаткорлар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров ва театрнинг маҳоратли актрисаси Гулноза Саидовалар иштирок этишди.