Куни кеча “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши томонидан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида байрам тадбири ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, Тошкент шаҳри ва вилоятида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари қатнашди.