Янгиликлар

ТЕАТРДА ЗАМОН НАФАСИ...
Сана: 13.11.2024

   Театр санъатида нима учун замон қаҳрамонлари яратилмаяпти? Ахир юртимизда халқи, миллати, эли учун жонини беришга тайёр, куйиб, ёниб яшаётган инсонлар кўп-ку. Президентимизнинг шу маънодаги ўринли эътирози барча театр ижодий жамоаларини ўйлаб кўришга, репертуарини янги, таъсирчан спектакллар билан бойитишга ундамоқда. Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали драма театрида саҳналаштирилган “Бизга мактаб керак ёхуд замон Авлонийси” спектакли, таъбир жоиз бўлса, айнан шундай ғояни ўзида мужассам этгани билан давлатимиз раҳбари қўйган талабга жавоб беради деб ўйлайман.

Устоз деган улуғ зот таърифини баён қилишга бисотимиздаги энг сара сўзлар ҳам озлик қилади. Улар меҳнати бекорга қуёш тафтига қиёсланмайди. Офтоб нурини борлиққа қанча сочмасин, тугамайди ва эвазига ҳеч биримиздан ҳеч нарса талаб этмайди. Ўқитувчи ҳам худди шундай: кўз нурини, қалб қўрини, бор меҳрини болага, шогирдига беради, лекин ҳеч нарса сўрамайди. 
 
Шаҳрибону ИМОМОВА, журналист