Мухлис эътирофи...
"Ўтган кунлар"даги Зайнабнинг туйғулари, дарду изтиробларини англаш учун кундошлик балосига йўлиқиш шартмас. Инсон бўлиш кифоя.
Аммо аксарият фильмларда Кумушбиби ёқимли, у эса акси бўлиб гавдалантирилгани учун ҳам томошабинлик баҳоси шахсий баҳодан илгарилаб кетади. Яъни Зайнабга кимсанинг ичи ачимагани камдек хатти-ҳаракатлари қораланади...
Шукрки, Зайнабни ичига кира олган саҳна асари яратилибди!
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида – “Отабек ва Кумушбиби” спектаклини кўриб, Зайнаб учун қанчалар суюнганимни кўрсангиз эди. Режиссёр Баҳодир Назаров талқинидаги спектаклда у айнан Қодирийнинг Зайнаби эди! Уни яхши кўриб қоласиз, қалбан ачинасиз, айбламайсиз. Фақат спектакль бошқачароқ (масалан "Мен ҳам инсон эдим" ёки "Зайнабингиз бўлсам эди") номланса нур аъла нур бўларди.
Хуллас Зайнабни англамоқ учун спектаклни кўришингиз керак!
Барча ижодкорларга, айниқса ўзини, юрагини аямай Зайнаб бўлолган актриса Гуласал Раҳмоновага ташаккур.
Нурхон Элмирзаева
Журналист