Янгиликлар

Эътироф
Сана: 17.04.2023

   Муқимий номидаги Ўзбекистон  давлат мусиқали театрининг ижодкорлари бош режиссёр Достон Ҳақбердиев ва бош рассом Жалолиддин Раҳимов "Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни" муносабати билан 2022 йилда давлат буюртмаси асосида саҳналаштирилган спектаклларни "Энг яхши режиссёрлик иши" ҳамда "Энг яхши саҳна безаги учун" номинациялари бўйича диплом билан тақдирланишди.

Шунингдек, соҳадаги кўп йиллик тажрибаси, фидокорона меҳнатларини инобатга олиб, "27 март - Халқаро театр куни" муносабати билан театримиз саҳна машинисти Алишер Маманазаров Фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. 
 
Байрам шукуҳи ила ўтган тақдирлаш маросимида Маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов томонидан театримизда кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган ижодкорларимизга эътирофлар топширилди.
 
МУБОРАК БЎЛСИН!