Ижодкорларимиз тадбирларда...
Кеча, 14 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида истеъдодли журналист Музаффар Муҳаммадназарнинг “Ёнаётган тирик ҳайкаллар” номли китобини тақдимот маросими бўлиб ўтди. Ушбу китобда ижодкорнинг ҳикоялари, шеърлари ва суҳбатлари ўрин олган.
Тадбирда шоирлар ва ёзувчилар, санъат аҳли намояндалари қаторида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрнинг устоз санъаткорлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Малика Қаюмова ва Турғун Бекназаровлар ҳам ўз чиқишлари билан иштирок этишди.
Жамоамиз номидан Муаллифни янги нашр билан муборакбод этиб, келгусидаги ижодий ишларига омадлар тилаб қоламиз.