Куни кеча Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри ва Бобур номидаги Ӯш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ушбу келишув икки давлатнинг маданий ва ижодий алоқаларини мустаҳкамлаш, театр санъатини ривожлантириш ҳамда ижодкорлар ўртасида тажриба алмашиш мақсадида амалга оширилди.
Меморандум доирасида қуйидаги йўналишларда қўшма фаолият йўлга қўйилади:
қўшма спектакллар ва гастрол сафарлари;
ижодий устахоналар ва маҳорат дарслари;
театрлараро фестивал ва тадбирларда ўзаро қатнашиш;
Режиссёрлик тажрибаларини алмашиш.
Бу ҳамкорлик нафақат икки театр жамоаси учун, балки умумий маданий ривож учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.