





Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театр жамоаси "Ватандошлар” жамоат фонди лойиҳаси асосида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Саҳналар дўстлиги” деб номланган навбатдаги ижодий сафарга Тожикистон Республикасига етиб келди.
Бу сафар дўстлик ва маданий ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.