





Бугун эрта тонгдаёқ Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театр жамоаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда “Ватандошлар” жамоат фонди томонидан амалга оширилаётган “Саҳналар дўстлиги” лойиҳаси доирасида Қирғизистон Республикасига йўл олди.
Ушбу ташриф доирасида бир қатор учрашувлар, ижодий тадбирлар ва маданий алмашув дастурлари режалаштирилган.