Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театр жамоаси “Ватандошлар” жамоат фонди ташаббуси ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Саҳналар дўстлиги” ижодий сафар доирасида Тожикистон Республикасининг Суғд вилоятида бўлиб турибди.
Ижодий сафар давомида бугун театр ижодкорлари Шукур Бурҳонов номидаги ўзбек мусиқали драма театрида меҳмон бўлиб, илмий-амалий мастер-класслар ўтказди, тажриба ва ижодий ғоялар алмашди. Бу учрашувлар икки қардош халқ санъаткорлари ўртасида дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, саҳна маданияти ва мусиқали драма санъатининг янги қирраларини очишга хизмат қилди.