Янгиликлар

Театр раҳбарияти томонидан ташаккурнома топширилди.
Сана: 27.10.2025

   Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри ҳамда "Ватандошлар" жамоат фонди ҳамкорлигида Қирғизистон ва Тожикистон республикаларига уюштирилган сафар давомида фаол иштироки ва самарали хизматлари учун фонд вакилларига театр раҳбарияти томонидан ташаккурнома топширилди.

 
Ушбу ҳамкорлик сафарлари қардош давлатлар билан ижодий алоқаларни мустаҳкамлаш, миллий маданиятимизни хорижда кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.