Қирғизистон сафари доирасида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри жамоаси Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри ижодкорлари учун мазмунли маҳорат дарслари (мастер-класслар) ўтказди.
Дарслар давомида Муқимий театрининг тажрибали устоз санъаткорлари ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Мулоқотлар самимий ва ижодий руҳда ўтди. Икки театр жамоаси вакиллари бир-биридан илҳомланиб, янги ғоя ва режалар устида фикр алмашдилар.
Шунингдек, Муқимий театри жамоаси Ўш театрининг музейи билан ҳам танишди. Музейда театр тарихи, машҳур саҳна усталарининг хотирасига бағишланган экспонатлар ва қимматли артефактлар билан яқиндан танишиш имконияти яратилди.