Янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон театрлари ҳамкорлик меморандуми имзолади
Сана: 22.10.2025

   Бугун, 22 октябрь куни, Ватандошлар жамоат фондининг “Саҳналар дўстлиги” лойиҳаси доирасида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри ва Шукур Бурҳонов номидаги ўзбек мусиқали драма театри ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 
Ҳужжат икки қардош халқ театрлари ўртасида ижодий алмашинувлар ва тажриба билан ўртоқлашишни назарда тутади.