Жорий йилнинг 16 июнь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон халқ шоири, драматург, таржимон Рамз Бобожон таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб хотира кечаси ўтказилди. Ижодкорлар, ёзувчилар, адабиёт ихлосмандлари, оила аъзолари иштирок этган кечада миллий адабиётимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган шоир ижодини кенг тарғиб қилишга, унинг шеъриятини мазмун-моҳиятини чуқур англашга, ёшларнинг қизиқишини оширишга эътибор қаратилди.