





15 август куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида навбатдаги ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Дастурдан мусиқа, куй-қўшиқлар, монологлар ҳамда спектакллардан саҳна парчалари ўрин олди.
Самимий мулоқот ва ижодий чиқишлар томошабинларга кўтаринки кайфият ва унутилмас таассурот улашди.
